Азизюртдошлар!

 644011, г.Омск, ул. Енисейская д.1 «А», ОГРН: 1095500000090, ИНН: 5507400319, КПП:  550701001

Азизюртдошлар!

 

2009 йил Омск вилоятида «Узбекистонликлар хамдустлиги» ташкил топди. Жамият Узбекистон республикасидан Омск вилоятига келиб ишлаб юрган узбек, киргиз ва тожикмиллатига мансуб фукароларнинг юртдошлик бирлашмасидир, узбекистонликлар диаспорасининг ташкилоти.

Жамиятнинг асосий максад ва  вазифалари:

— жамият аъзоларини давлат органларида (прокуратура, милиция, суд, уфмс, чегара кисмлари) хукукий химоя   килиш;

— бевакт вафот этган жамият аъзоларининг тобутини ватанига  етказишда ёрдам бериш;

— шифохонага  тушиб  колган  жамият  аъзоларига  харжихатдан  ёрдам  курсатиш;

— Омск вилоятининг давлат органлари оркали савдо-сотик тартибларини енгиллаштиришда ёрдам бериш;

—  жамият аъзоларига турар жойларини ижарага олишда, тураржойига руйхатга туришда, вактинчалик яшаш учун рухсатнома ва  Россия фукаролигини олишда амалий ва хукукий ёрдам бериш;

— миллий урф-одатларни,  маданиятни,  тилни саклаш ва ривожлантириш;

 

Патент олиш коидалари:

Вактинчалик яшаш жойига руйхатга куйилгандан кейин 30 кун ичида  патент олиш учун мурожаат килинг.  Патент олиш учун куйидаги хужжатлар керак: паспортингиз нотариал тасдикланган таржимаси билан, миграция картангиз, 3 ойлик вактинчалик пропискангиз, аризангиз,  1 дона рангли расм 30Х40 мм., страховкангиз, экзамен топширганингиз тугрисида сертификатингиз ёки аттестатингиз (1991 йилгача мактабни битирганлар учун),  медсправкалар.    Патент вакти банкка пул тулаган кундан бошлаб чузилган хисобланади, шунинг учун вактини утказмай туланг. Тулов муддати 1 кун ут сахам Патент кучини йукотган булади. Патент вактини чузганингизданкейин ФМС га боришингиз шарт эмас, факат пропискангизни чуздириш эсдан чикмасин, пропискангизни патент мухлатига чуздириб беради.  Патент 1 ойга 2896  рубль туради, факат Сбербанк оркали туланади, квитанцияларни узингиз билан олиб юринг.  Патентсиз ишласангиз 2000 рублдан  5000 рублгача  штраф тулайсиз ва РФ худудидан мажбурий равишда чикарилиб юборишингиз мумкин (депортация) ёки бусиз, бир йилнинг ичида шу коидани яна бир маротаба бузсангиз 5000 дан 7000 рублгача штраф тулайсиз ва  Россия худудидан мажбурий равишда чикарилиб юборишингиз мумкин (депортация)  (ст.18.10.КоАП РФ).

Диккат!Патент олишучун сиз мурожаткиладиган жойлар:

Патентни бизнинг жамоат оркали олишингиз мумкин. Бизнинг жамоатда таржимон ишлайди, хама хужжатларингизни узимиз биржойда кабул киламиз ва тайерлаб УФМС га топширамиз.

Экзамен топшириш учун,  тайергарлик килиш учун бизнинг миграция марказимизга келинг, уртамчиларга ишонманг (ё ортикча тулайсиз ёки сохта сертификат оласиз). Бизда сертификат олиш учун имтихон топшириш 4900 рубль туради, давлат нархида. Имтихонга тайёрлаш курси ишлаяпти.

Страховка (сугурта) бизнинг миграция марказимизда килдиришингиз мумкин. Уч ойга 500 рубль, бир йилга -1050 рубль. Бошка жойларда киммат (ВСК ва Росгосстрах компанияларининг   сугуртаси).

Чегарага чикиб-кириш  учун транспорт катнаяпти.

Шу телефонларга кунгирок килинг:  +7965-972-50-72- тожик ва рус тилида, +7-950-794-06-06- узбек ва рус тилида,  +7 905-940-69-16- тожик ва рус тилида,  +7 960-997-68-01, +7923-045-07-07- узбек ва рус тилида,  700179 р.т..

 

 

Ишлаган жойингизда договор килмокчи булсангиз, иш хаки тугрисида келишмовчилик  келиб чикса, ишберувчи билантортишиб колсангиз жамиятга келинг, кунгирок  килинг. Биз доим ёрдамберамиз.

Харкандай жанжал булса, куча-куйдауришиб колсангиз, сизни нарсангизни угирлаб куйишса, полиция ходимлари ноконуний протокол тузса, пул олишса жамиятга кунгирок килинг ва келинг.  Полиция ходимларини кукрагидаги жетони номерини, ва машинасининг борт номерларини ёзиб олинг, ёки телефонга суратга олинг. Паспортингизни полиция ходимларига хам протоколсиз берманг, паспортини олдик деб тилхат ёзиб бериши керак.

Сизни Узбекистондан ишга олиб келиб ноконуний равишда, хужжатларсиз, договорсиз ишлатиб ойлигингизни вактида, тулик равишда бермаса жамиятга келиб ариза ёзинг. Биз  прокуратура ва полиция органлари оркали ишлаган хизмат хаккингизни олиб берамиз. Узбекистон давлат органларига хаммаълумотнома жунатамиз, харбир бизга маълум булган одам савдоси тугрисида.

Сизни полиция ходимлари ушлаб допрос килмокчи булса адвокат ва таржимон (переводчик) келмаса гувохлик берманг. Адвокат келса гувохномасини куринг, таржимонни олий маълумоти борми йукми суриштиринг, тугри келмаса рози булманг.  Россия Конституциясининг 51-чи статьяси буйича узингизга ва якин кариндошларингизга карши гувохлик беришдан бош тортишга (отказ) хаккингиз бор. Узингизнинг таниш адвокатингиз булмаса жамиятимизга мурожаат килинг, биз сизга яхши адвокат ва таржимон топиб берамиз. Уртага танишларингиз тушиб полиция ходимларига пора бериб ишни хал киламиз деса, асло  рози булманг, танишингиз алдаб кетади ёки пора берганингиз учун жиноий жавобгарликка тортиласиз.

 

Наркотик моддалари билан шугулланадиган жиноятчи шахслардан узокрок юринг, бир уйда яшасангиз, бир машинада кулга тушсангиз сиз хам шерик сифатида жиноий жавобгарликка тортиласиз. Ноконуний наркотик моддаларни тайерлаш, саклаш, олиб  юриш, сотиб  олиш, сотиш РФ Жиноий Кодексининг 228, 228.1 статьялари билан умрбод камок жазосига камалиш мумкин. Наркотик моддаларни истемол килганлик учун штраф ва депортация жазолари бор. Шундай ишларни билиб колсангиз жамиятга телефон килинг, ёки Омск вилояти ФСКН России бошкармасига кунгирок килинг: ишонч телефони: (3812) 531363, деж.ч. 566035.

 

Россияга ишлагани келганларнинг хаммаси мехмон хисобланади, келган юртингизнинг конунларини, урф-одатларини, тартиб-коидаларини хурмат килинг. Конун-коидаларни бузманг. Узбекларнинг юкори маъданиятини ерга урманг. Доимо яхши хулк билан урнак булинг.  Яшаган ва ишлаган жойларингизда чегарадан ноконуний равишда  уткан, такикланган диний окимларга алокаси булган, Узбекистонда ва Россияда кидирувда булган, ишга келганлардан ноконуний равишда пул туплайдиган шахслар булса бизга хабар килинг. Узингиз хам шу инсонларга кушилиб камалиб кетманг!   Россия Федерациясининг Омск вилояти федерация хавфсизлик хизмати бошкармасига мурожат килинг: д.ч. (381) 2233-000, ишонч телефони (381) 2255-622 (круглосуточно).

 

Паспортингизни амал муддати чикса, йуколса, яроксиз холга келса бизга мурожаат килинг, кайси хужжатлар керак тушунтирамиз. Хужжатларингизни ишончнома  билан Новосибирск шахридаги Узбекистон Республикасининг  Бош консулхонасига жунатишимиз мумкин. Россия худудида фарзандлик булсангиз паспортингизга фарзандингизнинг расмини ёпиштириш керак булади консул оркали.  Жамиятимизга узингиз шахсан келинг, уртага одам  солманг, алданманг!

Новосибирск шахридаги Узбекистон Республикасининг Бош консулхонаси адреси: г.Новосибирск, ул.Ломоносова д.55 В, кабул вакти: душанба, чоршанба, жума кунлари соат 10 дан 17 гача. Бош консул Матчанов Раушанбек Маратович, р.тел. 83832460484.

 

Иш кидириб юрган булсангиз, бизнес очмокчи булсангиз, хукукий ёрдам керак булса, жиноятдан жабрланган булсангиз, иш  юргизиш учун кредит олмокчи булсангиз, укишга кирмокчи булсангиз бизга келинг.

Патент, РВП, Россия фукаролиги олишга ёрдам берамиз. Бозорларда, курилишларда юрган уртамчиларга (посредник) ишонманг!

Бизнинг жамиятимизда мигрантларни ишга жойлаш Маркази очилган, мигрантларга общежитие очилмокда. Кимга зарур булса кунгирок килсин.

Жамиятимизга келиб аъзо булсангиз суратли гувохнома (удостоверение) берамиз.

Сизга ва ёки кариндошингизга Россия худудига кириш такикланган булса суд оркали очиш мумкин. Бизнинг жамиятимизга келсангиз маслахат берамиз ва юрист топиб берамиз. Сизга такик куйилгандан кейин 3 ойнинг ичида судга бериш керак, вактини утказиб юборманг!

Омск области  узбек диаспорасининг (организации)  рахбари  Юсупов Бахромбек Дусмаматович,  адвокат (Омск вилояти Халкаро адвокатлар коллегияси аъзоси, собик прокуратура ходими), Омск вилояти ФМС бошкармаси жамоий-маслахат кенгашининг аъзоси, Омск шахри хокимияти Координация Советининг аъзоси, Омск вилояти Маданият министрлиги  ижамоий-маслахат кенгашининг  аъзоси.

e-mail: b.yusupov@bk.ru

Тел.:  моб.: +7-913- 971-21-90, +7-953-399-46-00, моб. 501-400